Германияда қуёшдан электрэнергия олиш кўрсаткичи ортмоқда

Германиянинг Amprion электрузатиш тизими оператори маълумотларига кўра, мамлакатдаги қуёш электрстанцияларининг жами ишлаб чиқарган электр энергияси миқдори 13 июлгача 10 836 мегаватт (МВт) дан ошган.
Умуман, ҳозирда йирик қуёш электрстанциялари ишлаб чиқарган электр энергияси мамлакатдаги жами истеъмолнинг 47 фоизини қоплаган.
“Ҳозирда соҳада кузатилаётган фавқулодда вазият шароитида бу алоҳида аҳамият касб этади, шу боис Федераль ва ўлка ҳокимиятлари ушбу масалага биринчи даражали эътибор билан ёндошмоқда, дейилади хабарда.