ТОЖИКИСТОН ВА ИТАЛИЯ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ҲУЖЖАТЛАРИ ИМЗОЛАНДИ

Тожикистон ва Италия ўртасидаги расмий мулоқот ва музокаралардан сўнг Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржия Мелони хоним ҳузурида ҳамкорликнинг янги ҳужжатлари имзоланди.
Олий даражадаги учрашув якунига кўра жами 7та янги ҳужжат имзоланди:
— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида Хавфсизлик масалалари бўйича келишув;
— Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлиги ва Италия Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида Наркотик моддаларга қарши курашишда оператив ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
— Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Сайёҳликни ривожлантириш комитети ва Италия Республикаси Сайёҳлик вазирлиги ўртасида Сайёҳлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
— 2024-2027 йиллар учун Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида Маданият, илм ва технологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик дастури;
— Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитети ва Италия Республикаси Атроф-муҳит ва энергетика хавфсизлиги вазирлиги ўртасида Барқарор ривожланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида Дипломатик паспорт эгалари учун виза режими талабларини бекор қилиш тўғрисидаги келишув;
—2024-2026 йиллар учун Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Италия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳамкорлик дастури.