ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИТАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ ЖОРЖИЯ МЕЛОНИ БИЛАН МУЛОҚОТИ

23 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Италия Республикасига расмий сафари лоирасида Тожикистон ва Италия ўртасида мулоқот ва музокаралар бўлиб ўтди.
Олий мартабали меҳмон – Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими Италия Республикаси Бош вазирининг “Палатсо Киджи” қароргоҳи ҳовлисида бўлиб ўтди.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржия Мелони фахрий супа устига чиқдилар.
Фахрий қоровул қўмондони расмий кутиб олиш маросимини ўтказиш учун тайёргарлик ҳақида олий мартабали меҳмонга ҳисобот берди.
Тожикистон Республикаси Президенти ва Италия Республикаси Бош вазири йўлак бўйлаб биргаликда ҳаракат қилдилар ва Италия байроғи ёнида тўхтадилар.
Олий мартабали меҳмон – Тожикистон Республикаси Президенти Италия Республикаси Давлат байроғига эҳтиром бажо келтирди.
Расмий кутиб олиш маросими тугаганидан ва биргаликдаги фотосессиядан сўнг икки томон расмий делегациялари таништирилди.
Тожикистон ва Италия ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамаси тор доирадаги мулоқотдан бошланиб, икки давлат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Мулоқот аввалида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Италия Республикаси Бош вазири Жоржия Мелонига самимий қабул ва меҳмоннавозлик учун миннатдорчилик билдирди.
Томонлар мулоқот асносида сиёсий, иқтисодий, тижорат, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ҳар икки томон гидроэнергетика, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, металлургия, маъдан қазиб олиш, химия, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликларни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Тожикистон саноат соҳасини ривожлантириш учун Италия сармоясини жалб этиш ҳар икки давлат учун ҳам фойдали деб номланди.
Тожикистонда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар таъсис этиш ва уларни Европа давлатларига экспорт қилишни кўпайтириш учун кенг кўламли имконият ва захиралар мавжудлиги таъкидланди.
Тўғридан-тўғри ҳаво йўналишлари ташкил қилиш, икки томон ўртасида маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва Италия олий ўқув муассасаларида Тожикистон фуқаролари учун квоталар ажратиш масалалари мулоқотнинг бошқа мавзуларидан бўлди.
Томонлар, шунингдек, давлатларнинг БМТ, ЕХҲТ (?САҲА) ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликларини ҳам муҳокама қилдилар.
Учрашув жараёнида Тожикистоннниг сув ва иқлим, хусусан, музликларни муҳофаза қилиш бўйича ташаббусларини илгари суриш ва унинг халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиши юзасидан фикр билдирилди.
Мураккаб халқаро сиёсий вазият билан боғлиқ ҳолда замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашишда самарали ҳамкорлик зарур, деб топилди.
Мулоқот якунида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Италия Бош вазири Жоржия Мелонига ўзи учун қулай фурсатда Тожикистонга расмий сафар билан ташриф буюришни таклиф қилди.