Тожикистон ва Саудия Арабистони ўртасида маҳсулот алмашинувини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди
15 август куни Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Манзура Рустамова Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Валид Абдурраҳмон Ар-Рушайдон билан учрашди, учрашув давомида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Тожикистон Республикаси билан Саудия Арабистони ўртасида товар ва маҳсулот айирбошлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Манзура Рустамова Палатанинг кўргазмалар, бизнес-форумлар ва бошқа тижорат тадбирларини ўтказиш борасидаги фаолияти ва истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берди ҳамда Элчи Валид Абдурраҳмон Ар-Рушайдонни ва Саудия Арабистони сармоядорларини Тожикистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган компания, корхоналар, тадбиркорлар иштирокида ӯтказиладиган тадбирларига иштирок этишга таклиф қилди.
Элчи Валид Абдурраҳмон Ар-Рушайдон юқорида қайд этилган тадбирларни хусусий сектор ривожи йўлида қўйилган хайрли қадам, деб баҳолади ва Саудия Арабистони компания ва корхоналари, ишбилармонлари ва инвесторлари иштирокида Тожикистон Республикасида ўтказиладиган бизнес тадбирларида ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
Манзура Рустамова Республиканинг эркин иқтисодий зоналари таркибида қўшма корхоналар ташкил этишда саудиялик инвесторларни жалб этиш ҳамда Тожикистон Республикаси билан Саудия Арабистони ўртасида товар ва маҳсулот айирбошлашни ривожлантириш ҳақида аниқ маълумот берди.