Биринчи халқаро болалар маданият форумида Душанбелик ўсмирлар Диплом ва Ташаккурнома билан тақдирландилар
“Душанбе шаҳри болалар ва ўсмирлар маркази” ўқувчилари Биринчи халқаро болалар маданият форуми ишидаги фаол ва ижодий иштироки учун Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг Диплом ва Ташаккурномаси билан тақдирландилар. Бу ҳақда “Душанбе шаҳар болалар ва ўсмирлар маркази” давлат муассасаси директори Комилжон Холов маълум қилди.
Биринчи марта 24-28 август кунлари Москвада Биринчи Халқаро болалар маданий форуми бўлиб ўтди.
Форумда Россия Федерациясининг барча ҳудудларидан 1,5 мингдан ортиқ болалар ва ўсмирлар ва бошқа 10 мамлакат вакиллари иштирок этдилар.
Форум дастурига кўра, иштирокчилар 60 дан ортиқ турли тадбирларда иштирок этишди. Хусусан, улар маҳорат дарсларида қатнашиб, бошқа вилоятлардаги тенгдошлари билан мулоқот қилишди. Мазкур форум орқали болалар ва ўсмирлар бир-бири билан ижодий тажриба алмашиб, Москванинг қизиқарли жойлари, тарихий масканлари билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга, форум давомида иштирокчилар Россиянинг таниқли арбоблари билан мулоқот ва учрашувлар ўтказдилар.