Тожикистонда бир қанча маҳсулотлар нархи арзонлашди
Тожикистоннинг 8 та бозоридаги нархларни кузатиш шуни кўрсатдики, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ун, ёғ ва шакар ўтган ҳафтага нисбатан арзонлашган. 25 август куни БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури Тожикистондаги сўнгги нархларни эълон қилди ва ушбу учта асосий маҳсулот нархи 1-3 фоизга арзонлашгани ҳақида хабар берди.
Ҳозир Душанбеда бир килограмм ун нархи 7 сомонийдан сал кўпроқ, бу ўтган ҳафтадагидан уч фоизга арзон. Аксарият ноҳия бозорларида бир килограмм ун нархи 6 сомонийдан сал қимматроқ. Бир неча ҳафта олдин 160 сомоний бўлган 5 литр мой нархи энди 140 сомонийгача тушиб кетди. Нархларнинг арзонлашишига ҳосил мавсуми ва озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг кўпайиши сабаб бўлмоқда.