Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвийга ҳамдардлик мактуби йўллади

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Покистон Ислом Республикаси Президенти Муҳтарам Ориф Алвийга ҳамдардлик мактуби йўллади, унда шундай дейилган:
“Жаноби Олийлари
Покистон Ислом Республикасида яқинда рўй берган вайронкор сув тошқинлари оқибатида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни жуда қайғуга солди.
Шу боис Сизга, марҳумларнинг оила аъзоларига, барча қариндошлари ва яқинларига ҳамда дўст Покистон халқига чуқур ҳамдардлик билдираман.
Ҳаётдан кўз юмганлар учун Аллоҳдан раҳмат ва мағфират, барча жароҳатланганлар тезроқ соғайиб кетишини сўрайман».