Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Абуали ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университетининг янги марказий ва ўқув биносини очди
1-сентябрь куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий Мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси, муҳтарам Рустам Эмомали билимлар кунида университетнинг янги марказий ва ўқув биноси рамзий лавҳасидаги пардани кўтариб, Тожикистон давлат тиббиёт университетини очдилар.
Маълум қилинишича, университетнинг янги қурилган ўқув биноси 10 қаватли марказий корпусдан иборат бўлиб, унинг чап ва ўнг томонида иккита 4 қаватли корпус мавжуд бўлиб, у маъмурият ва талабаларнинг билим олиши учун мўлжалланган.
Бино 20-30 ўринли 62 та кенг ўқув хоналари, 80 ўринли компютер хонаси, 90 та иш хонаси, 26 та ёрдамчи стол, 500 ўринли 2 та маъруза зали, 50 ўринли 2 та мажлис зали ва 4 та ўқув лабораториясидан иборат.
Янги қурилган маъмурий-ўқув биносида 1600 ўринли катта мажлислар зали барпо этилди.
Муҳташам ва кенг мажлислар зали 7437 квадрат метр майдонга эга. У миллий нақшлар билан бежирим безатилган бўлиб, йиғинлар, илмий, сиёсий-маърифий, маданий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш учун жуда мос келади.
Электрон ўқув залининг майдони 291 квадрат метр бўлиб, 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, талабаларнинг замонавий тиббиёт фанлари ва билимларини эгаллашлари учун қулайдир.
Биринчи-учинчи қаватларда маъмурий хоналар, жумладан кадрларни ривожлантириш бўлими, ахборот технологиялари маркази, симуляция ўқув маркази ва факультетлари стол ва стуллар ва бошқа замонавий иш шароитлари билан жиҳозланган.
4-9-қаватларда жойлашган 6 та кафедра очиқ ва кенг ўқув хоналари ҳамда замонавий лабораториядан иборат.
4-қаватда жойлашган Биокимё кафедрасида кимёвий тажрибалар ўтказиш учун замонавий шароитлар яратилган бўлиб, машғулотлар давомида улардан кенг фойдаланилади.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон топшириқлари асосида таълим муассасасида “Симуляция ўқув маркази” ташкил этилди.
Симуляция ўқув маркази янги бинонинг биринчи қаватида жойлашган бўлиб, энг замонавий ўқув мосламалари билан жиҳозланган.
Тиббий кўникма ва малакаларни ошириш учун ўқув қурилмалари қўлланилади.
Марказ 7 та ихтисослаштирилган хонадан иборат бўлиб, уларда шифокорларнинг асосий малакасига қараб тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун қулай шароитлар яратилган, беморларни кўрикдан ўтказиш хоналари, катталар, ўсмирлар ва чақалоқлар учун юрак-ўпка реанимацияси, ультратовуш текшируви хонаси ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси мавжуд. .
Марказда тез тиббий ёрдам машинаси ҳам ўрнатилган бўлиб, у орқали ўқувчилар биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўрганадилар.
Шу билан бирга, бинонинг биринчи қаватида видеоўқув материаллари, видеомаърузаларни ёзиб олиш, жонли эфирда учрашув ва конференцияларни масофадан туриб ўтказиш учун қулай бўлган ўқув студияси ташкил этилган.
Университетнинг янги қурилган биносининг 10-қаватида музей жойлашган бўлиб, унда Абуали ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университети тарихига оид тарихий обидалар, фотосуратлар ва бошқа материаллар сақланади.
Университетнинг очиқ ва кенг кутубхонасида 690 минг нусхадан ортиқ турли илмий ва ўқув адабиётлари мавжуд бўлиб, талабалар бу бебаҳо хазинадан унумли фойдаланишлари мамкин.
Университет ҳудудида 3 минг 42 квадрат метр майдонда талаба ва ўқитувчилар учун 600 ўринли замонавий ошхонага эга икки қаватли бино қурилди.