Жорий йилда тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг маориф соҳасига бюджетдан 160,6 миллион сомоний маблағ ажратилди
2022-йилда тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг таълим соҳасига бюджет маблағлари ҳисобидан 160,6 миллион сомоний маблағ ажратилди. Бу маблағ вилоятдаги таълим муассасаларининг моддий-техник ва ўқув базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Имомали Раҳмоннинг топшириғи асосида сўнгги 4 йилда вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида 54 та умумтаълим муассасаси капитал таъмирланди.
Таълим ходимларининг ижтимоий шароитларини яхшилаш, иқтидорли ўқувчиларни махсус таълим ва тарбияга қамраб олиш, мактабгача таълим муассасалари, янги типдаги мактаблар, жумладан, хусусий таълим муассасаларини барпо этиш таълим ва тарбия сифатини оширишга жиддий туртки берди. Сўнгги уч йилда вилоят ўқувчилари фан олимпиадаларининг республика босқичида 8 олтин, 31 кумуш, 86 бронза медални қўлга киритиб, жами 125 медални ташкил этади.
Бундай юксак натижага вилоят таълим тарихида илк бор эришилди.