Британияда энергокомпанияларни қўллаб-қувватлаш учун 40 миллиард фунт стерлинг ажратилади

Буюк Британиянинг янги бош вазири Лиз Трасс электр энергияси нархининг ошгани ва аҳоли учун электр нархининг музлатилиши сабабли энергокомпанияларга ёрдам сифатида 40 миллиард фунт стерлинг ажратилишини эълон қилди.
Куни кеча бош вазир аҳоли учун электр нархи 1 октябрдан бошлаб икки йилга музлатилишини маълум қилган эди. Натижада газ ва электр учун ўртача йиллик ҳисоб 2 минг 500 фунт стерлингдан ошмайдиган бўлди.
“Шуни эълон қиламанки, Англия Банклари билан 40 миллиард фунт стерлинг миқдорида янги дастурни ишлаб чиқдик. Мазкур маблағ энергокомпанияларни нархлар ўйнашидан ҳимоя қилади”, – деди у парламентда сўзга чиқиб.
Аввалроқ Британия оммавий ахборот воситалари Трасснинг энергоресурслар нархини музлатиб қўйиши мамлакат учун тахминан 130 миллиард фунт стерлингга тушиши ҳақида ёзган эди.
Хабарда айтилишича, Трасс ҳозирча ушбу дастурни қандай йўл билан молиялаштириш тўғрисида маълум қилмаган.