Сўғд вилояти ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасида товар ва маҳсулот айирбошлаш ҳажми 197 миллион АҚШ долларини ташкил этди

Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ва Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ўртасида товар ва маҳсулот айирбошлаш ҳажми 197 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда Суғд ва Фарғона вилоятлари ишбилармон доираларининг бизнес-форумида Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода маълум қилди.
8-сентябрь куни Абу Абдуллоҳ Рудакий номидаги маданият уйида Ўзбекистон Республикасининг Сўғд вилояти ва Фарғона вилояти ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Унда Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, тожикистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.
Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг хабар беришича, тожик ва ўзбек халқи ҳар икки давлат президентлари Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати, эзгуликка мувофиқ, дўстона муҳитда яшаётганини таъкидлади.