ШОШИЛИНЧ: Қирғиз чегарачилари Тожикистоннинг чегараолди минтақаларидаги тинч аҳолига яна ўқ отишди
2022 йилнинг 16 сентябр, тахминан тонги соат 04:50да Қирғизистон Республикасининг Боткен чегара отряди «Коктош» чегара пости чегарачилари олдинги келишувларни бузган ҳолда, оғир қуроллардан фойдаланиб, Тожикистон Республикасининг Исфара чегара отрядидаги «Душанбе» чегара постини ўққа тутишди.
Шунингдек, Қирғизистон ҳарбий хизматчилари оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда, Исфара шаҳрининг Хожа Аъло, Қуммазор, Сурх, Сомониён, Кулканд қишлоқлари, Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Хистеварз ва Овчиқалъача қишлоқларига қуролли ҳужум қилишди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари хабар берди.
Томонлар тонги соат 06:30да ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувга эришганига қарамай, Қирғизистон Республикаси ҳарбий хизматчилари унга риоя қилмасдан, барча уруш қуроллари ва ҳарбий техникалардан фойдаланиб, Тожикистон Республикаси томонга ўқ отишда давом этмоқда.