Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Сотим Улуғзода номидаги Тожикистон Давлат тиллар институтининг янги маъмурий-ўқув биносини очди
27-сентябрь куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий Мажлиси раиси, Душанбе шаҳри раиси, муҳтарам Рустам Эмомали Душанбе шаҳрида Сотим Улуғзода номидаги Тожикистон Давлат тиллар институтининг янги маъмурий-ўқув биносини очдилар.
Маълум қилинишича, институтнинг янги маъмурий-ўқув бинолари 3 та 5 қаватли бино ва ертўладан иборат.
Таълим масканлари бир сменада 1430 талабага мўлжалланган. Мазкур бинода 41 та ўқув хонаси, 140 ўринли 4 та назарий ўқув хонаси, 120 ўринли мажлислар зали, электрон кутубхона, 47 та ўқитувчиларнинг иш хоналари, архивлар учун ертўла мавжуд. Институтнинг спорт зали тўлиқ таъмирланди.
Институтда 2 та лингвистика кабинети, замонавий технологиялар билан жиҳозланган 9 компютер синфи, 50 ўринли электрон кутубхона, 235 ўринли маданият зали мавжуд бўлиб, бутун ўқув жараёни электрон доска ва проекторлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда институтда 404 та компютер интернет тармоғига уланган бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар фойдаланиши мумкин.