Сирожиддин Муҳриддин ва Эрик Грин минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар

27 сентябрь куни Вашингтонда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг АҚШ президенти ёрдамчиси – Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Марказий Осиё бўйича катта директори Эрик Грин билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар минтақавий хавфсизлик, халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашдилар.