Тожикистон Транспорт вазирлиги Туркманистон чегара пунктлари орқали юк ташишдаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилди
Туркманистон президентининг 2022-йил 14-сентябрдаги фармойиши билан “Туркманистон божхона чегарасида давлат органлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда транспорт воситаларининг хорижий эгаларидан олинадиган бож ва тўловларнинг ягона миқдорини белгилаш тўғрисида”ги қоидаларга ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу ўзгартириш Туркманистон чегара пунктлари орқали юк ташишни амалга оширувчи маҳаллий ва хорижий етказиб берувчилар ҳамда ташувчиларга тааллуқлидир.
Тўловлар миқдори “Туркманистон Президентининг 2022-2025-йилларда транспорт дипломатиясини ривожлантириш дастурига мувофиқ автомобил транспортида экспорт-импорт ва транзит юкларни ташиш учун қулай ва рақобатбардош шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, Туркманистон ҳудуди орқали транспорт ва транзит ўтишлари самарадорлигини ошириш” белгиланди.
Тарифларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2022-йил 1-октябрдан кучга киради, дейилади хабарда.