Тожикистон мустақиллик йилларида давлат тилини ривожлантириш масалаларига бағишланган илмий анжуман бўлиб ўтди

3 октябрь куни Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университетида “Тожикистон Республикасининг мустақиллик йилларида давлат тилининг ривожи” мавзусида илмий анжуман бўлиб ўтди.
Мазкур университет ректори Мўмин Шарифзода “Бир қатор муҳим давлат ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши, Давлат тили кунининг таъсис этилиши ва миллий байрамлар қаторига киритилиши тилнинг мустақиллиги ва давлат мақомига эга эканлигини яна бир бор таъкидлади.
Анжуманда “Тожик тили ва унинг давлат мустақиллиги давридаги тарқалиши”, “Давлат тили ва айрим имло масалалари”, “Кучли ва ширин ва дилга маъқул тил”, “Давлат тилини ривожлантириш” мавзуларида бир қатор олим ва тилшуносларнинг маърузалари тингланди.