Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тожикистонга келди

Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.
Душанбе халқаро аэропортида Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенкони Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Расмий ташриф доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг махсус учрашуви, шунингдек, йирик делегациялар иштирокида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва сармоявий интеграцияни ривожлантириш бўйича натижалар ва келгуси режаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Олий даражадаги учрашув ва музокаралар якунида ҳамкорликка оид бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Александр Лукашенко Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси раиси, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали ва мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзода билан ҳам учрашади.
Ушбу ташриф доирасида Душанбе шаҳрида икки давлат ишбилармонлари компанияси билан савдо конференцияси ўтказилади, унда Беларус товарлари ва маҳсулотлари кўргазмага қўйилади. Ушбу тадбир давомида тожикистонлик тадбиркорлар Беларус компаниялари вакиллари билан шартномалар имзолашлари мумкин.