Душанбеда “Шоҳнома”нинг қўлёзмалари ва миниатюралари кўргазмага қўйилди

Бугун Душанбеда форс-тожик шоири Абулқосим Фирдавсийнинг дурдона асари “Шоҳнома”нинг қўлёзма ва миниатюралари Душанбеда намойиш этилди. Ушбу кўргазмада Ўзбекистон Буюк Британия, Америка ва Эрондан вакиллар иштирок этмоқда.
Юқори савияда ўтган тадбирни Тожикистон Миллий фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий очиб берди. Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” адабиётимизнинг дурдона асари бўлиб, бошқа халқ ва миллатлар орасида муносиб ўрин эгаллаганини таъкидлади. Бу муҳташам асар ўзининг улуғворлиги ва мазмун-моҳиятига кўра бутун дунёда ягона бўлиб, у дунёнинг деярли барча тилларига таржима қилинган ва ҳозирда изланиш босқичида.
Сўнгра Тожикистон Республикаси Президенти ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Муҳиддин Шамсиддинзода Фирдавсий юртига ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар делегациясини қутлаб, ушбу асарнинг маданият ва тарихдаги ўрни ҳақида маъруза қилди.