Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди

13 октябрь куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш доирасида Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди.
Учрашувда Тожикистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг аҳволи ва истиқболларини муҳокама қилдилар ва Президентимиз Тожикистон ва Покистон ўртасидаги учрашув ва маслаҳатлашувлар жараёнига доимий равишда жиддий эътибор қаратилишини таъкидлади.
Учрашувда томонлар ҳар томонлама манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш, иқтисодий ва тижорат алоқаларини янада барқарор ва чуқурлаштириш, транспорт, энергетика лойиҳаларини кенгайтириш, сиёсий, хавфсизлик ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Конструктив мақсадларга эришиш учун тижорат, иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия, нефт-газ, энергетика бўйича қўшма ишчи гуруҳлар, қўшма ишбилармонлар кенгаши, Тожикистон-Покистон бизнес форуми туғрисида сўз юритдилар.
Учрашув сўнгида Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни ўзлари учун қулай вақтда Тожикистонга расмий ташриф билан боришни таклиф қилди.