ФУТБОЛ. Ғалабадан кейин “Истиқлол” ва “Кўктош” Тожикистон кубоги-2022 финалига йўлланма олди

Футбол бўйича 2022 йилги Тожикистон кубоги ярим финал босқичи жавоб учрашувлари юқори савияда ўтди. Бу ўйинларда Хўжанд шаҳрининг “Эсхата” футбол жамоалари Душанбе шаҳрининг “Истиқлол” фуктбол жамоаси билан Хўжанд шаҳрида ва Рудакий ноҳиясининг “Кўктош” жамоаси ва Бохтар шаҳрининг “Хатлон” жамоаси билан Рудакий районида куч синашди, деб хабар беради «Ховар» Тожикистон миллий ахборот агентлиги Тожикистон футбол федерацияси спорт шарҳловчисига таяниб.
Хўжанд шаҳар “Спартак” стадионида Хўжанд шаҳрининг “Эсхата” ва Душанбе шаҳрининг “Истиқлол” футбол жамоалари ўртасида жуда қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Бу икки жамоа ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон 2022 кубоги ярим финалининг илк ўйини бир ой аввал – 15 сентябрь куни Душанбенинг “Истиқлол” ва Хўжанднинг “Эсхата” жамоалари ўртасида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. “Истиқлол” жамоасининг ўйини Ҳисор шаҳридаги “Марказий” стадионида якунланди. 2 та ўйин натижасига кўра Душанбенинг “Истиқлол” футбол жамоаси футболчилари Тожикистон кубоги финал босқичига йўл олишди.
Яна бир учрашув Рудакий ноҳиясидаги “Нефтяник” стадионида Рудакий ноҳиясининг “Кўктош” ва Бохтар шаҳрининг “Хатлон” футбол жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу икки жамоа ўртасидаги биринчи учрашув голсиз якунланганди.
Шундай қилиб, финалда Душанбе шаҳрининг “Истиқлол” ва Рудакий районининг “Кўктош” футбол жамоалари Тожикистон 2022 кубоги ғолиблиги учун ўзаро кураш олиб боришади. Финал учрашуви 29 октябрь куни Бохтар шаҳридаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.