Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик мактуби йўллади

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ҳамдардлик мактубини йўллади, унда шундай дейилган:
“Жаноби Олийлари
Туркия Республикасининг Бартин вилоятидаги кўмир конида рўй берган портлаш оқибатида кўп сонли инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги фожиали хабар чуқур қайғуга сабаб бўлди.
Ушбу фожиа қурбонларининг яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман, уларга сабр-тоқат ва барча жароҳатланганларга тўлиқ соғайиб кетишларини тилайман”.