АҚШда коронавируснинг 80 фоиз ҳолатда ўлимга олиб келадиган гибрид тури яратилди

Бостон университети мутахассислари (Массачусетс штати, АҚШ) COVID-19нинг гибрид вариантини яратди. Ушбу вариант ўзида омикрон ва Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлган оригиналь штаммни бирлаштирган. Янги вирусда ўлим ҳолати 80 фоизни ташкил этади. Британиянинг ҳар куни чиқадиган Daily Mail газетаси шу ҳақда мақола эълон қилди.
Сичқонларда ўтказилган экспериментларнинг кўрсатишича, университет лабораториясида яратилган COVID-19нинг янги вариантида ўлим кўрсаткичи 80 фоизни ташкил этган. Оддий омикрон юқтирилан сичқонларнинг эса бирортаси ҳам ўлмаган.
Бостон университети олимларининг ушбу тадқиқотлари бутун дунёдаги илмий доираларда кескин танқидга учради. Турли мамлакатларнинг мутахассислари “бундай экспериментлар – олов билан ўйнашиш” эканини таъкидлашмоқда. Бундай тадқиқотлар янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин, демоқда улар.
Нашрнинг ёзишича, афсуски, бундай усуллар пандемияни келтириб чиқариши мумкинлиги кўп бор айтилаётганига қарамай вирусни манипуляция қилиш йўли билан олиб борилаётган тадқиқотлар ҳатто, АҚШда ҳам давом этаётгани хавотир олишга сабаб бўлмоқда.
АҚШнинг Ратгерс университети тадқиқотчиси Ричард Эбрайтнинг баёнотберишича, «вирусларни кучайтиришга қаратилган тажрибаларга йўл қўйиб бўлмайди. Агар биз лабораторияларда яратилган навбатдаги пандемияга йўл қўймасликни истар эканмиз, хавфли пандемия патогенлар бўйича тидқиқотларни кенгайтириш устидан назоратни кучайтиришимиз жуда муҳим”.
Исроиллик мутахассис Шмуэль Шапиранинг тъкидлашича, бундай тадқиқотлар қатъиян тақиқланиши зарур.
Daily Mail нашрининг уқтиришича, вирусларнинг ўлимга олиб келувчи имкониятларини кучайтириш учун уларнинг тузилишига ўзгартириш киритиш бўйича тадқиқотлар АҚШда 2014 йилдан то 2017 йилгача тақиқланган эди. Мазкур тақиқ бундай тадқиқотлар кутилмаган пандемиялар пайдо бўлиши хавфи мавжудлиги туфайли қўлланилган эди. Бироқ ушбу чеклов аста-секин бекор қилинди. АҚШ ҳукумати ушбу қарорини “янги инфекциялар пайдо бўлишини олдиндан башорат қилиш” зарурати туфайли қабул қилинганини таъкидлаган.