Индонезияда қайиқда юз берган ёнғин қурбонлари 14 кишига етди

Индонезияда тезсузар қайиқда рўй берган ёнғин қурбонлари 14 кишига етди, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар тарқатди Индонезиянинг Купанг шаҳри қидирув-қутқарув бошқармаси.
«Айни дамда кемадаги қурбонлар сони 14 кишига етди, етти кишининг жасади Купанг шаҳрига олиб келинди», – деган қидирув-қутқарув бошқармаси раҳбари Путу Судаяна ANTARA ахборот агентлигига.
Унинг қўшимча қилишича, қидирув ишлари давом эттирилади, чунки ҳозир ҳам кема денгиз ўртасида ёнмоқда, аланга кема корпусини кулга айлантирмоқда».
Купанг шаҳридан Алор оролига ўнлаб одамларни ташиётган тезсузар қайиқ денгиз ўртасида тўсатдан ёниб кетган.
ANTARA агентлиги тарқатган хабарга кўра, қурбонлар орасида бир гўдак ҳам бўлган.