Франция билан Германия энергетика ва мудофаа бўйича ишчи гуруҳ ташкил этади

Елисей саройи Франция Президенти Эммануэль Макрон билан ГФР канцлери Олаф Шольц учрашувини «жуда самарали», деб баҳолади.
Франс Пресс агентлигининг ёзишича, учрашувда икки мамлакат ўртасида энергетика, мудофаа ва инновациялар бўйича ишчи гуруҳ ташкил этишга келишиб олинган.
Чоршанба куни Германия канцлери Олаф Шольц Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокара олиб бориш учун Парижга келган.
Елисей саройининг маълум қилишича, томонлар энергетика, мудофаа ва инновациялар бўйича биргаликда ишчи гуруҳ ташкил этишга келишиб олган. Бундан ташқари, Франция Президенти билан Германия канцлери икки томонлама муносабатларни ҳам муҳокама қилди дейилади хабарда.
Олаф Шольц музокаралар якунида Макрон билан бўлиб ўтган учрашувдан қониққанини таъкидлаган.