Сўғдда Конституция кунига бағишланган байрам анжумани бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 3 ноябр куни Сўғд вилояти Абу Абдуллоҳ Рудакий номидаги маданият уйида Тожикистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган байрам йиғилиши бўлиб ўтди.
Анжуманда вилоят раҳбарияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, ташкилот ва идоралар ходимлари, фаоллар ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Мамлакат Конституциясининг қабул қилиниши тарихига назар ташлайдиган бўлсак, у жуда мураккаб тарихий даврда умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган. Сўз эркинлиги муҳитида 87 фоиздан ортиғи Конституцияни, яъни демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат барпо этиш, мамлакатнинг келажак тақдирини танлашни ёқлаб овоз бердилар, деди вилоят раҳбари.
Конституция лойиҳаси муҳокама қилинган икки ойдан ортиқ вақт давомида Олий кенгашга саккиз ярим мингдан ортиқ таклиф киритилди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, у амалда халқ Конституциясига айланди. Конституциянинг қабул қилиниши халқ борлиги, мустақил ва цивилизасияли давлат тикланишининг рамзи, давлатчиликнинг тўғри йўлини танлаганлигининг исботи, адолат тантанаси, миллий бунёдкорлик ғоясининг муваффақиятли амалга оширилганлигининг далилидир.