Душанбеда туризмни ривожлантириш бӯйича минтақавий форум бӯлиб ӯтади

Душанбеда туризмни ривожлантириш бўйича минтақавий форум бӯлиб ӯтади
Душанбе шаҳрида 3 кун давомида туризмни ривожлантириш боʻйича минтақавий форум бӯлиб ӯтади .
Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси “Овози тожик” радиоси мухбири Мирсаид Сатториёнга маълум қилишича, 12 ноябр куни Душанбе шаҳрида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича минтақавий форум бӯлиб ӯтади. Унда Тожикистон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикасидан эксперт ва вакиллар иштирок этади.
Меҳмонлар 10 ноябр куни Тожикистонга ташриф буюришади ва шу куни ушбу Форум доирасида Тожикистон ва Эрон кӯшма техник қӯмитасининг йиғилиши бўлиб ӯтади. Икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш учун янги ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланиши кутилмоқда.
Меҳмонлар Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида Ҳисор ва Турсунзода шаҳарларига бориб, “Шоҳамбари” оромгоҳи, “Ҳисор” қоʻргʻони, “Шар-Шара” интенсив боғига ташриф буюрришлари кутилмоқда
Шунингдек, иштирокчилар Кўлоб ва Норак шаҳарларида бўлиб, ушбу икки вилоятнинг туристик диққатга сазовор жойлари, жумладан, “Ҳулбук қалъаси” мажмуаси, “Мир Сайид Али Ҳамадоний” зиёратгоҳи ва “Норак” ГЕСига ташриф буюришади.
Шу билан бирга, Душанбе шаҳрида меҳмонлар “Наврўз саройи”, Тожикистон Миллий музейи ва “Меҳргон” бозорига ташриф буюришади.
Эслатиб ӯтамиз, тадбир ташаббускорлари Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси бӯлиб, мазкур тадбир Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Душанбе шаҳар ижроия органлари ҳамкорлигида ӯтказилмоқда.