Темур Раҳимов Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Тожикистонлик спортчи Темур Раҳимов Сербиянинг “Red Star” жамоаси таркибида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.
Сўнги турда “Red Star” жамоаси Грузиянинг “Жангчи” жамоасига имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябр куни Грузиянинг Гори шаҳрида дзюдо бўйича Европа чемпионати – Чемпионлар лигаси (W&М) 2022 мусобақаси бўлиб ўтди.
Жаҳоннинг 26 давлатидан 161 нафар полвон ўртасида 10 та вазнда (эркаклар учун 5 та, аёллар учун 5 та вазн) баҳслар ўтказилди.