БААда «Амирлик қишлоқлари» лойиҳаси ишга туширилди

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати “Амирлик қишлоқлари” номли янги ташаббусга қўл урди. Бундан кўзланган мақсад 10 та аҳоли масканида барқарор ривожланиш андазасини барпо этишдан иборат.
Ушбу ғоя қишлоқларни ҳам иқтисодий, ҳам сайёҳлик нуқтаи назаридан ривожлантириш, давлат, хусусий сектор ва маҳаллий аҳоли ҳамкорлигини фаоллаштиришга хизмат қилади. Биринчи босқичда қишлоқ ёшларини қўллаб-қувватлаш учун 500 иқтисодий ташаббус ва лойиҳа амалга оширилади.
ЎзА