Тожикистон ва Миср атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ӯзгаришининг олдини олиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

6 декабр куни Тожикистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги элчиси Заробиддин Қосимий ушбу мамлакат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Ясмин Фуад билан учрашди.
Учрашувда томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим исишининг олдини олиш, сув ва иқлим бўйича шериклик доирасида қўшма чора-тадбирлар кўриш ва мувофиқлаштириш соҳасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
7 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Араб Республикасининг Шарм-уш-Шайх шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича намунавий конвенцияси иштирокчилари конференциясининг йигирма еттинчи сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон “Тожикистон ҳудудининг 93 фоизи тоғли бўлиб, иқлим ўзгаришига жуда мойил. Бу жараён билан боғлиқ табиий офатлар ҳар йили мамлакатимиз иқтисодиётига юзлаб миллион доллар зарар етказади, кўп ҳолларда инсонлар қурбон бўлади”.