Музаффар Ҳусейнзода Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг 12-йиғилишида иштирок этди

11 декабр куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Ҳусейнзода Ашхобод шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг 12-йиғилишида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари ўз нутқи давомида замонавий давр таҳдидлари, жумладан, терроризм ва экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, уюшган жиноятчилик ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга қарши биргаликда курашиш муҳимлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.
Музаффар Ҳусейнзода йиғилганларни Тожикистон ҳукуматининг тилга олинган таҳдидларга қарши курашнинг самарали ечимини топиш мақсадида, айниқса, БМТнинг Марказий Осиё учун жиловлаш дипломатияси бўйича минтақавий маркази доирасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан таништирди.
“Терроризмга қарши кураш бўйича Душанба жараёни” ва унинг доирасида ўтказилаётган халқаро конференциялар ҳам иштирокчилар эътиборини тортди.