Тожикистон ва Саудия Арабистони коррупцияга қарши курашда ҳамкорликни кучайтирмоқда
Тожикистон ва Саудия Арабистони коррупцияга қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда.
Бу масала 19 декабр куни Жидда шаҳрида Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Сулаймон Султонзода ва Саудия Арабистони коррупцияга қарши кураш хизмати раиси Мазин Ибн Иброҳим Ал Қаҳмус билан учрашувида муҳокама қилинди.
Учрашувда икки орган ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб, томонлар қўшма ҳамкорлик ҳужжати доирасида идоралараро муносабатларни тартибга солишга келишиб олдилар.
Икки томонлама музокаралар чоғида эришилган келишувлар коррупцияга қарши курашувчи икки орган ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун қулай асос бўлаётгани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Сулаймон Султонзода Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича тегишли институтлари раҳбарларининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Жидда шаҳрида бўлиб турибди.