Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга табриги
Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби, Антониу Гутерриш Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмонга табрик мактубини йўллади, унда унда шундай, дейилади:
“Жаноби Олийлари,
Сизни Тожикистон Республикаси делегацияси ташаббуси билан дунёнинг 153 та давлати ҳаммуаллифлигида “2025-йилда музликларни ҳимоя қилишнинг халқаро йили” деб номланган резолюцияси муваффақиятли қабул қилингани билан табриклайман.
Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг бутун дунё бўйлаб музликларни ҳимоя қилиш бўйича етакчи ва тоза сув, тоғлар ва иқлим ўзгариши ўртасидаги муносабатларни кўрсатиш бўйича етакчи сифатида мамлакатингизга ишончининг муҳим тасдиғидир.
Ишончим комилки, БМТга аъзо давлатлар янги ваколатлардан сув, тоғлар ва иқлим ўзгариши масалалари бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни, жумладан, 2025-йилги Музликларни сақлаш халқаро йили ва 21-март Халқаро музликлар кунини ўтказиш орқали амалга оширади.
Ушбу муҳим ишдаги саъй-ҳаракатларингиз учун яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Ҳурмат ила, Жаноби Олийлари, менинг энг юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз”.