Тожикистон ва Беларус касаба уюшмалари ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланмоқда
Душанбеда Тожикистон ва Беларус касаба уюшмалари фаолиятидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, касаба уюшмалари аъзолари, ходимлари ва уларнинг ҳуқуқ ва меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
ФИКМТ раиси Маликшо Неъматзода Тожикистонда хизмат сафарида бўлган Беларус Республикаси маданият, ахборот, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси раиси Татяна Филимонова билан учрашди.
Маликшо Неъматзода Тожикистон касаба уюшма ташкилотининг бугунги кундаги фаолияти ва бу ташкилотнинг келгусидаги вазифалари ҳақида гапирди.
Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истагини билдирди.
Учрашувда Беларус Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси вакили ҳам иштирок этди.