Тожикистоннинг 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси Душанбедаги йиғинни якунлади

Осиё Кубоги–2023 финал босқичига тайёргарлик доирасида Тожикистоннинг 20 ёшгача бўлган футбол терма жамоаси беларуслик мутахассис Олег Кубарев бошчилигида Душанбе шаҳрида икки ҳафталик йиғин ўтказди.
Ушбу йиғинда Тожикистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Олег Кубарев жамоада мавжуд бўлган барча футболчиларни кўздан кечирди. Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ёшлар терма жамоаси декабр ойида ўтказилган ўқув-машғулот йиғини доирасида Тожикистон олимпия терма жамоаси билан иккита (2:0, 1:1) назорат учрашуви ўтказди. Мураббийлар штаби режасига кўра, навбатдаги йиғин 6 январ куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшгача бўлган сараланган ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги–2023 финал босқичи 1-18 март кунлари Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтади. Осиё чемпионатида Тожикистоннинг 20 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси “С” гуруҳида Иордания (2 март), Уммон (5 март) ва Жанубий Корея (8 март) ёшлар терма жамоалари билан баҳс олиб боради.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги–2023 мусобақасидан сўнг энг яхши тўртта жамоа келаси йили Индонезияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади.