Янги йил байрами арафасида Хоруғ шаҳрида ҳамёнбоп нархдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди
Мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмалари асосида Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маркази – Хоруғ шаҳрида Янги йил байрамига бағишлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ярмаркада гўшт, картошка, сабзи, карам, пиёз, гуруч, макарон каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нисбатан арзон нархларда сотилмоқда.
Вилоят раҳбари Алишер Мирзонабот сифатли ва нисбатан арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бераётган вилоят фермер хўжаликлари раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдириб, бозорни мунтазам таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Хоруғлик шаҳар раиси янги йил байрами арафасида шаҳар аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш қимматли туҳфа эканини таъкидлади.