Тожикистон ЭКО ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 23-24 январ кунлари Ўзбекистон Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЭКО) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Покистон ва Туркиядан ЭКОга аъзо 20 та давлатнинг вазирлари ва ташқи ишлар вазир ўринбосарлари иштирок этади. Бу ҳақда “Овози тожик” радиоси мухбири Мирсаиди Хайруллога Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳин Самади маълум қилди.
Учрашувда иштирокчилар устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, ЭКО дастур ва лойиҳаларини амалга ошириш, барча соҳаларнинг ютуқ ва йўқотишлари ҳамда уларни келгусида ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЭКО Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари кенгашининг аввалги йиғилиши 2022-йил 23-май куни Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унинг доирасида Тошкент шаҳри Кенгашнинг навбатдаги йиғилишига мезбонлик қилиши эълон қилинди.
Айтиш жоизки, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти минтақа давлатлари ўртасида иқтисодий, техник ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган минтақавий ҳукуматлараро ташкилотдир. Савдо, транспорт-коммуникация, энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги ва саноат каби соҳалардаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.