Тожикистоннинг тоғли ҳудудлари автомобил йўлларида қор кўчкиси хавфи сақланиб қолмоқда
Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси мамлакат метеорология агентлиги маълумотларига таяниб, республика аҳолиси ва меҳмонлари эътиборини тоғли ҳудудларда ҳам Душанбе-Хўжанд, Душанбе-Рашт, Душанбе-Сангвор, Душанбе-Лахш, Кўлоб-Дарваз, Ванж-Хоруғ, Хоруғ-Ишкошим, Хоруғ-Мургоб автомобил йўлларида қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.
Кундузи жазирама ва қорнинг эриши натижасида кечаси совуқ туфайли йўлларда музлик пайдо бўлади. Шу боис мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонларидан саёҳат қилиш, ўтин териш ва бошқа ишларни бажариш учун хавфли ва ҳимоясиз ҳудудларга бормасликлари сўралади.
Қўмита ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, агар сафар зарур бўлса, аввало автомобилларини текшириб кўришлари, эскирган шиналарини янгисига алмаштиришлари, шу кунларда ўзлари билан барча зарур аксессуарларни олиб кетишлари керак.
Қўмита фуқаролардан шундай совуқ ва қорли кунларда эҳтиёт бўлишни, ортиқча кўчага чиқмасликни сўрайди.