Қозоғистоннинг Стратегик тадқиқотлар маркази билан илмий алоқалар ривожланиб бормоқда

19-январ куни Остона шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Хайриддин Усмонзода Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти директори Еркин Тукумов билан учрашди. Суҳбат чоғида икки мамлакатнинг стратегик тадқиқотлар бўйича илмий алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
“Овози тожик” радиоси Республика Стратегик тадқиқотлар марказига таянган ҳолда хабар беришича, учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти директори Еркин Тукумов ҳамкорлик ва илмий ҳамкорликни кенгайтиришни юқори баҳолади. Қозоғистон ва Тожикистон Стратегик тадқиқотлар маркази ўртасидаги алоқалар ва бу йўналишдаги ҳамкорлик кенгайишда давом этишини таъкидлади.
Томонлар ташқи сиёсат ва хавфсизлик, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва инфратузилма, маданият ва инсонпарварлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳалари, шунингдек, ўрта муддатли истиқболда тараққиётининг асосий йўлларини муҳокама қилдилар.