Тожикистон ва Ўзбекистон халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
23 январ куни Тошкентда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида вазирлар ўзаро англашув руҳида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, бўлажак олий даражадаги мулоқотлар жадвали юзасидан фикр алмашдилар.
Икки давлатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 24 январ куни Ўзбекистон пойтахтида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Унда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин бошчилигидаги Тожикистон делегацияси иштирок этади.