Конго Демократик Республикасида жангарилар 20 дан зиёд кишини ўлдирган
Конго Демократик Республикасининг шарқида “Демократик кучлар альянси” (ДКА) айирмачи гуруҳи жангарилари томонидан камида 23 киши ўлдирилган, деб маълум қилмоқда Aktuality конголезия янгиликлар портали.
22 январь куни қуролли гуруҳ Шимолий Киву вилоятининг Макугве қишлоғига ҳужум қилган. Жангарилар тинч аҳолини ўлдиришган, талончилик ва ёнғинлар уюштирган.
Ҳукуматга мухолифатда бўлган ДКА гуруҳи 1995 йилда Уганданинг ғарбида ташкил этилган. 2003 йилда Уганда қуролли кучлари зарбасига бардош бера олмаган гуруҳ жангарилари бўлинмалари Конго Демократик Республикасининг шарқий туманларига яширинган, дейилади хабарда.