Тожикистон ва Озарбайжон ҳозирги вазият ва муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар
24 январ куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, маданият ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Тожикистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар тикланганининг 30 йиллигига бағишланган қўшма тадбирлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашдилар.