Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин Тожикистонга келади

24 январ куни Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзоданинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида суҳбатдошлар Тожикистон ва Россия ўртасидаги турли соҳалардаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, икки давлатнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашдилар.
Шу билан бирга, учрашувда Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустиннинг жорий йил март ойи бошига режалаштирилган Тожикистон Республикасига бўлажак ташрифи билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.