Карл III тож кийиш маросимида XVII аср модасидан воз кечмоқчи
Буюк Британия Қироли Карл III яқинлашиб келаётган тож кийиш маросимида 17 аср модасига мос шимли ипак пайпоқ киймайди. Монарх тадбирда Буюк Британия Қироллик денгиз флоти адмиралининг ҳарбий формасини кияди, деб хабар берди “The Sun” газетаси.
“Тож кийишнинг ҳаддан ташқари номақбул баъзи тартиботларидан воз кечиш ёки модернизация қилишга қарор қилинган бўлса-да, Қирол шимли пайпоқ кийишга тайёр эди. Бироқ, катта маслаҳатчилар уларни киймасликка чақирмоқда. Бу асосан давр руҳига кўпроқ мослаштириш ва архаикликдан қочиш заруриятидан келиб чиқилмоқда”, дейилади мақолада.
“Карл III атрофидагилар 2023 йилда 74 ёшли Қиролнинг пайпоқ ва шим кийиши замон руҳига тўғри келмасилиги ҳақида фикрлари балки тўғридир”, деб хулоса чиқаради нашр.
Монарх ва унинг рафиқаси Қиролича-консорт Камилла Елизавета II вафотидан кейин саккиз ой ўтиб, 6 май куни Вестминстер аббатлигида тож кийиш маросими ўтказилади. Унга сўнгги марта – 1953 йилдаги каби саккиз минг эмас, балки икки минг киши маросимда иштирок этишга таклиф қилинади.
ЎзА