Тожикистонлик спортчилар чемпионатда иштирок этиш учун Остонага жўнаб кетишди
10-12 феврал кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Осиё енгил атлетика ассоциациясининг муҳим спорт тадбирларидан бири – Ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати-2023 мусобақаси бўлиб ўтади. Унда қитъанинг 31 давлатидан 500 нафардан ортиқ спортчи енгил атлетиканинг 26 йўналиши бўйича ғолиблик учун куч синашиши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Манбага кўра, 6 кишидан иборат Тожикистон терма жамоаси – Илдар Аҳмадиев, Фаворис Музрапов, Леонид Пронженко, Александр Пронженко, Муҳаммедризо Мирзозода Остонага сафарбар қилинган. Чемпионат олдидан жамоа Остонадаги машғулотларда қатнашди.
Бу ёпиқ иншоотлардаги 10-Осиё чемпионати бўлади. Тадбир ўтган йилнинг 11-13 феврал кунлари бўлиб ўтиши керак эди, бироқ COVID-19 пандемияси туфайли у бир йилга қолдирилди.