Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Қатар Давлати Меҳнат вазири доктор Али бин Самиҳ Ал-Марий билан учрашди
Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Қатар Давлати Меҳнат вазири доктор Али бин Самиҳ Ал-Марий билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро ҳамкорликнинг, жумладан, саноат, сармоя, хусусий сектор, иқтисодиёт ва савдо, туризм каби соҳалардаги муҳим масалалари муҳокама қилинди.
Ҳукуматлараро алоқаларни, айниқса, иқтисодиёт, сармоя ва савдо соҳаларида ривожлантириш учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш давлатлар ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашувда томонлар ҳукуматлараро алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича аниқ режаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.