Рустам Соли Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

Тожикистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчиси Рустам Соли Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Халафов Халаф билан учрашди.
Суҳбат чоғида сиёсий, иқтисодий, савдо, сармоявий, транспорт-транзит, авиация, энергетика, саноат, ҳарбий, туризм, маданият, фан ва таълим соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ўртасида барча соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилиш, ўзаро ташрифларни тартибга солиш, икки томонлама муносабатларнинг янги воситаларини ишлаб чиқиш юзасидан фаол фикр алмашилди.