Россия бозорининг Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаби ортиб бормоқда

Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Нигина Анвари Россия Федерациясининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Григорев Семён Вячеславович билан учрашди. Унда томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Йиғилишда Тожикистон Республикасининг агроиқлим шароитларини инобатга олган ҳолда Россия бозорининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, айниқса, қуритилган мевалар, узум ва эртачи пиёзга бўлган талаби юқори эканлиги таъкидланди. Томонлар бир-бирининг тадбиркор ва фермерларини рағбатлантириш мақсадида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириши мумкин.
Томонлар Россия Федерацияси Бош вазирининг Тожикистон Республикасига бўлажак ташрифини қишлоқ хўжалиги соҳасида ишбилармон доираларни бирлаштириш учун қулай асос сифатида кўриб чиқдилар ва ишончли ҳамкорлар топиш учун учрашувлар ташкил этишни афзал кўрдилар.