Тожикистон Республикаси Бош вазири Хоруғ шаҳрига ташриф буюрди

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқларидан келиб чиқиб, 2023-йил 20-февралнинг биринчи ярмида Тожикистон Республикаси Бош вазири, Муҳтарам Қоҳир Расулзода, Хоруғ шаҳрида содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этиш жараёни билан танишиш мақсадида, шифохоналарда бўлди. Бу ҳақда Хоруғ шаҳар раиси Назарзода Ризо Шоди ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Ушбу сафар давомида Бош вазирга Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Хавфсизлик Кенгашидаги вакили, Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Маҳмудзода Насрулло, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Хоруғ шаҳридаги вакили, Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир ва бошқа расмий шахслар сафардош бӯлдилар.