Владимир Норов Тожикистон тараққиётини ижобий баҳолади

Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси А. Раҳмонзода Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов билан учрашди. Унда Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, томонлар қўшма конференциялар ўтказиш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга оид таҳлилий мақолалар чоп этиш, тожик ва ўзбек халқлари дўстлигидан жамоатчиликни янада яқинроқ таништириш зарур, деб ҳисоблади.
Владимир Норов Тожикистоннинг янги босқичдаги тараққиёти ҳақидаги таассуротларини ижобий баҳолади.
Учрашув дўстона руҳда ўтди.