Тожикистон ва Германия иқтисодий форуми бўлиб ўтади

2023-йил июн ойида Душанбеда Тожикистон ва Германия иқтисодий форуми бўлиб ўтади.
Мазкур форумда Германия ҳукумати вакиллари, ушбу мамлакатнинг саноат компаниялари, тадбиркорлар ва Тожикистон ҳукумати мутасаддилари ҳамда тожикистонлик тадбиркорлар иштирок этади.
Шу доирасида келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Унинг мақсади савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, миллий иқтисодиёт соҳаларига Германия капиталини кўпроқ жалб этишдан иборат.